Мадриднинг “Реал” клуби бу йил ҳам ёзда футболчи сотиб олмайди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “қироллик клуби” бу мавсум ҳам Карим Бензема ҳизматларига таянмоқчи. Унинг заҳира варианти сифатида Борха Майораль кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Мауро Икарди, Роберт Левандовски ва Харри Кейнларга қизиқяпти деган маълумотлар тарқалган эди.