Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Июль ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш бошланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ой энг яхшиларни аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса бундан буён ПФЛ расмий сайти www.PFL.uzда бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувларида ўзларини яхши томондан кўрсата олган лауреатлар аниқланиши жараёни бошланди.

Ортда қолган 6 та тур учрашувлари давомида бир қатор футболчилар жуда ажойиб ўйин намойиш этиб, мухлислар эътирофига сазовор бўлишди. Шу ўринда, ортда қолган ойда бир неча футболчининг сермаҳсуллик намойиш этганига ҳам гувоҳ бўлдик. Жумладан, “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев 6 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритди ва 2 голли узатмани амалга оширди. “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов эса 11 метрли нуқтадан адашмай 5 бора рақиблари дарвозаларини аниқ нишонга олди. Шунингдек, Тиаго Безерра, Йован Жокич, Сардор Рашидов, Зоҳид Абдуллаев ҳамда Жавлон Иброҳимов ҳам ўз жамоаларига гол ҳамда ишончли ўйини билан наф келтиришди. 

Қайд этиш жоизки, бу галги номзодлар ичидан Тиаго Безерра ҳозирга қадар 2 марта ойнинг энг яхшиси деб топилиш учун даъвогарлар сафидан жой олган эди. Жавлон Иброҳимов апрелда, Зоҳид Абдуллаев эса май ойида ҳам энг яхши бўлиш учун номзодлар орасидан ўрин эгаллашганди. Кўрамиз, бу сафар омад қайси футболчига насиб этар экан…

 

Ойнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар

Марат Бикмаев (“Локомотив”) – 6 ўйин, 5 гол, 2 голли узатма

Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”) – 6 ўйин, 5 гол

Тиаго Безерра (“Пахтакор”) – 6 ўйин, 4 гол

Йован Жокич (АГМК) – 6 ўйин, 4 гол

Сардор Рашидов (“Локомотив”) – 6 ўйин, 3 гол

Зоҳид Абдуллаев (“Металлург”) – 6 ўйин, 3 гол 

Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”) – 4 ўйин, 3 гол, 1 голли узатма  

Овоз бериш жараёни ПФЛ расмий сайтида давом этмоқда - www.PFL.uz 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:46, 05.08.2018.
Ўқилди: 2114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.