Ўзбекистонлик профессионал боксчи, жаҳонга машҳур Флойд Мейвезер билан ҳамкорлик қилаётган Санжарбек Раҳмонов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Санжарга америкалик Маркус Тайлор рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг Лас-Вегас шаҳридаги Самъс Тоwн Ҳотел & Гамблинг Ҳаллъда бўлиб ўтди. Тўлиқ давом этган жанг якунида ҳакамлар ғалабани америкалик боксчига тақдим этди. Санжар Раҳмонов очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учради. Бу унинг проф рингдаги илк мағлубияти бўлди.
Маълумот учун Раҳмонов бунгача профессионал рингдаги фаолияти давомида 11 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонганди (5 таси нокаут билан). Битта тўқнашувда эса дуранг қайд этган. Тайлор эса проф рингда 10 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 9 тасида ғалабага эришган. Битта жангда эса мағлубиятга учраганди.