"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри дарвозабон Тибо Куртуанинг агенти айтган сўзларга фикрини билдирди.
Агент Куртуанинг лондонликлар сафини тарк этмоқчи эканини айтган эди.
"Мени унинг агенти қизиқтирмайди. Ҳаммасини Куртуанинг ўзидан эшитмоқчиман ва эртага Тибо ўз оғзи билан айтишига ишонмоқчиман.
Нима бўлганда ҳам, мен ўз ўйинчим билан гаплашиб олишим керак. Мен "Челси"да фақат юқори мотивацияли ўйинчилар бўлишини истайман.
Куртуанинг шартномаси 2019 йилнинг ёзигача амалда бўлади.