Лондоннинг «Челси» клуби «Арсенал» томонидан амалга оширилган Кай Ҳаверц, Нони Мадуэке ва Кепа Аррисабалага трансферлари бўйича қўшимча тўловлар олиши мумкин.
CFCWhiz маълумотига кўра, агар «Арсенал» Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқса, клуб Кай Ҳаверц учун яна 30 миллион фунт тўлашга мажбур бўлади.
Яна 20 миллион фунт эса Нони Мадуэке трансфери бўйича тўланади, агар «канонирлар» Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониб, “олтин дубль”ни амалга оширса.
Шунингдек, Кепа Аррисабалага бўйича 8 миллион фунт бонус ҳам назарда тутилган — агар «Арсенал» икки совринни қўлга киритса.
Ҳозирда «Арсенал» Премьер-лигада пешқадам бўлиб, 79 очко тўплаган. Жамоа 19 май тонгида «Бёрнли»га қарши ўйнайди.
Шунингдек, 30 май куни «Арсенал» Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ»га қарши майдонга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Кай Ҳаверц 2023 йил ёзида 65 миллион фунт эвазига «Арсенал»га ўтган. Нони Мадуэке 52 миллион фунтга сотиб олинган, Кепа Аррисабалага эса 2025 йилда 5 миллион фунт эвазига «канонирлар» сафига қўшилган.













