Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Июль ойининг энг яхши дарвозабони – Элдор Суюнов

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан PEPSI Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Ортда қолган 6 та тур учрашувлари давомида бир қатор дарвозабонлар ишончли ўйин намойиш этиб, мухлис ва мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди. Улар ичидан 4 нафар саралаб олинган номзодларга Суперлига клублари бош мураббийлари, сардорлари ҳамда ПФЛ сайтида мухлислар овоз беришди. Якунда эса Элдор Суюнов энг кўп очко жамғарди. Иккинчи поғона Санжар Қувватовга, учинчи ўрин эса Милан Митровичга насиб этди.

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, Элдор Суюнов бунга қадар 3 марта ойнинг энг яхшиси бўлиш учун даъвогарлар қаторидан ўрин олган ва ҳар сафар якунда камроқ овоз тўплаган эди. Июль ойи якунларига кўра эса айнан Суюнов энг кўп овоз йиғишга муваффақ бўлди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 13:49, 09.08.2018.
Ўқилди: 2030 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.