“Барселона” ҳимоячиси Йерри Мина ва ярим ҳимоячи Андре Гомеш “Эвертон”га ўтишга яқин турибди.
Бу ҳақда, Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди. Футболчилар католония клиникасида “ирислар” учун тиббий кўрикдан ўтишмоқда. Ушбу трансфер ҳақида расман яқин соатлар ичида эълон қилинади.
“Барселона” Йерри Минани трансфери бўйича “МЮ”дан таклиф кутди. Лекин, “қизил иблислар” ҳеч қандай таклиф билан чиқмади.
Мина “Эвертон”га 30-35 млн евро эвазига ўтади, Гомешни бўлса бир мавсум учун ижарага олади.
Аввалроқ, “Барселона”дан “Эвертон” сафига Люка Динь қўшилганди.