Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост

Баҳром Ҳайдаров: «Биринчи бўлимдаги ўйинимизга 3, иккинчи бўлимдагисига 5 баҳо қўяман»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Локомотив"га (1:1) қарши учрашувдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда "Локомотив" жуда кучли ўйин намойиш қилди. Тан олиш керак, ушбу рақиб сафида маҳоратли футболчилар йиғилган, уларга қарши иккинчи рақамли жамоа бўлиб, ёпиқроқ ўйнаш керак.

Баҳсгача қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик, аммо буни эплай олмадик. Бунга сабаб сифатида 4-5 нафар ёшларимизда ҳаяжон сезилди. Шу боисдан, тўп билан назорат эплай олмадик, кўп бора оддий пасларда тўпни йўқотдик, тўпни кўпроқ ушлаб, "Локомотив"нинг босимини камайтиришга интилгандик.

Ўйиннинг бошида консетрацияни йўқотиб қўйдик. Беэътиборлик туфайли учрашув бошида ўйинга кириша олмадик. Аммо йигитларга раҳмат айтаман. Улар қўрқув ҳиссини йўқота олишди. Шундан кейин тўпни назорат қила бошладик. Иккинчи бўлим бошида йигитлар чиройли ўйин кўрсатишди ва ишонч ортиб кетди. Ҳимоя яхши ўйнади ва баҳс якунланиб бораётган вақтда гол урдик.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 00:16, 12.08.2018.
Ўқилди: 3117 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.