Бугунги кунга келиб ўтказилган мусобақалар сони 600 тадан ошиб кетди. Шундай мусобақалардан навбатдагиси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик тантанаси ҳамда “Пахтакор – 79” хотирасига бағишлаб 2010-2011 йилларда туғилган футболчилар ўртасида Бухоро вилоятида бўлиб ўтди. Мусобақада жами 4 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Юртимизда ёзнинг жазирама кунлари ҳукмронлик қилаётган бўлишига қарамай, ёш футболчилар ўртасидаги учрашувлар қизғин курашлар остида ўтди.
Мусобақада ПФК “Бухоро” жамоаси ғолиб чиққан бўлса, 2-ўрин “Intersport” (Тошкент) жамоасига, 3- ўрин эса БЎФМ-28 жамоасига насиб этди. Мусобақа якунида барча иштирокчилар ЎФА, Бухоро футбол ассоциацияси, ПФК “Бухоро” томонидан Кубок, медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қуйида мусобақада қайд этилган натижалар билан таништириб ўтамиз: Intersport (Тошкент) - БЎФМ-28 4:2 ПФК Бухоро – ИБЎФМ-3 2:0 Intersport (Тошкент) - ИБЎФМ-3 4:0 ПФК Бухоро – БЎФМ-28 1:1 Intersport (Тошкент) - ПФК "Бухоро" 1:2 БЎФМ-28 – ИБЎФМ-3 4:0













