Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа учун ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги бошланишига ҳам оз вақт қолди. Шу сабабдан куз ойларидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, бир қатор терма жамоалар билан Тошкентда учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Жумладан, 6 сентябрь куни Сурия терма жамоаси пойтахтимизга ташриф буюрса, 11 сентябрь куни ўзбекистонлик футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.
Эрон футбол федерацияси Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича ЎФА таклифига ижобий жавоб қайтарди.
Шунингдек, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 13 октябрь куни Шимолий Корея, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда майдонга тушади.
Бундан ташқари, ЎФА Халқаро алоқалар бўлими томонидан ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун яна бир қатор терма жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.
“Реал” Родри ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [3882]
«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [3866]
Испания маликаси Ферран Торресга ваъдасини эслатди [3854]
Жорже Мендеш Барселонага келди [3474]
Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [3218]
ЖЧ-2026 да танилган Кабо-Верде дарвозабони Возиньянинг янги жамоаси маълум [3140]
ЖЧ-2026 ўйинлари келишилган бўлиши мумкин [2483]
“Барселона” “Ал-Ҳилол”дан ҳужумчи сотиб олиши мумкин [2358]
Моуриньо «Реал» ярим ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га қўйиб юборишга тайёр [2109]













