Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ла лига. «Барселона» янги мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+2 | -

Испания чемпионатининг илк турида "Барселона" ўз майдонида "Алавес" жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Меҳмонлар каталонияликларга анча қаршилик кўрсатишди.

Биринчи бўлимда Месси томонидан йўлланган жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Бундан ташқари, "Алавес" дарвозабони Пачеко кўп вазиятларда сэйв намойиш қилиб, жамоасини бир неча голлардан қутқариб қолди.

Бироқ иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Лионель айёрлик ишлатди. Жарима майдончаси ташқарисида белгиланган жарима зарбасини аргентиналик футболчи ерлатиб — сакраган жонли девор ости бўйлаб йўллади. Буни кутмаган дарвозабон зарбани қайтара олмади. Бу гол "Барселона"нинг Ла лига доирасидаги 6000-голи бўлди.

Каталонияликлар ўйин тақдирини эртароқ ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Мессининг жарима майдончаси ичида берган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Леонинг узатмаларидан кейин Суарес ва Коутиньо яккама-якка вазиятга чиқиб боришди. Аммо уларнинг зарбаларини Пачеко қайтаришга муваффақ бўлди.

Шунга қарамай, ўйиннинг сўнгги дақиқаларда Вальверде шогирдлари ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Дастлаб Коутиньо икки футболчини алдаб ўтиб, аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Суареснинг узатмасидан кейин Месси рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди, ҳимоячиларни алдаб, Пачекони доғда қолдирди.

Шу тариқа, "Барселона" янги мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади ва чепмионлик унвонини ҳимоя қилишга киришди.

Испания Ла лигаси, 1-тур
Барселона – Алавес 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 64 Месси, 2:0 – 83 Коутиньо, 3:0 – 90 Месси.
Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Видаль, 85), Дембеле (Артур, 77), Нелсон Семеду (Коутиньо, 46), Месси, Суарес.
Алавес – Пачеко, Лагуардиа, Дуарте, Агиррегабириа, Марипан, Мубарак, Торрес (Марин, 68), Ману Гарсия, Хони Родригес (Бастон, 68), Ибаи Гомес, Собрино (Бурги, 71).
Огоҳлантиришлар: Торрес (10), Марипан (41).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:17, 19.08.2018.
Ўқилди: 11344 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.