Кириш Регистрация

Шоҳжаҳон Эргашев яна бир рақибини нокаут қилди

Баҳо:
+2 | -1

Профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россия пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.

Чарм қўлқоп устамиз бу сафар угандалик Жума Васвага қарши рингга кўтарилди. Ушбу жангда Шоҳжаҳон ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилди. Жангнинг тўртинчи раундида Эргашевнинг кучли зарбаларидан сўнг рефери баҳсни тўхтатишдан ўзга чора топа олмади. Шу тариқа, ҳамюртимиз нокаут эвазига жангни муддатидан олдин тугатди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда 14та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 13тасида эса у рақибларини муддатидан аввал нокаут ва техник нокаут эвазига мағлуб этган.
Васва ҳам профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (4та нокаут). Учта жангда мағлуб бўлган. Битта тўқнашувда дуранг натижа қайд этилган.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу ғалаба билан Шоҳжаҳон Эргашев ва унинг мураббийини муборакбод этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 07:47, 20.08.2018.
Ўқилди: 10025 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик