"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькао шу ёзда "Реал" футболчисига айланиши мумкин эди.
Куни кеча Колумбия матбуоти "Реал" 32 ёшли футболчига қизиқаётгани ва 31 августгача уни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.
Аммо Onda Cero хабарига кўра, воқеалар бошқачароқ кечган. Манбага кўра, "Реал"га Фалькаони сотиб олиш таклиф қилинган, аммо мадридликлар бунга рад жавобини берганлар.
Фалькао 2013 йилнинг ёзида "Монако"га ўтган. Фаолияти давомида "Ривер Плейт", «"Порту" ва "Атлетико" клубларида ўйнаган. 2015 дан 2016 йилгача "МЮ" ва "Челси"да ижарада ўйнаган.