Бразилиянинг “Фламенго” клубининг ёш футболчиси Лукас Пакета фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Футболчи билан “Ювентус” ва “Милан” клублари қизиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, футболчининг ўзи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Пакета Бразилия термасининг навбатдаги ўртоқлик учрашувларига чақирилганди. Футболчининг трансфер нархи таҳминан 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.