“Барселона” “Вальядолид”нинг майдони талабга жавоб бермагини учун уларнинг устидан Испания футбол федерациясига шикоят қилади.
Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди. Испания матбуот хизматининг маълум қилишича, чимнинг ҳолати кўриб бўлмас аҳволда бўлган. Қолаверса, унинг устида ҳар ҳил жинслар борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, майдондан “Барселона” футболчилари ҳам нолишди. Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас яқин кунларда ушбу ҳолат бўйича иш олиб борилишини маълум қилди.