Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Осиё Ўйинлари-2018. Каратэ. Бугун медаль қўлга киритамиз

Баҳо:
+-1 | -

Индонезияда давом этаётган Осиё Ўйинларининг каратэ мусобақасининг бугунги баҳслари якунига етиб бормоқда.

Тонгги беллашувлар вакилларимиз учун омадсиз кечди. 68 кг.гача бўлган вазнда қатнашаётган Дилдор Аннадурдиева қозоғистонлик Гузалия Ғафуровага ютқазиб қўйди — 0:3. Қозоқ каратэчиси финалга чиққани боис, Дилдор бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. Аммо ўтиш жангида у эронлик Пегаҳ Зангенаҳкаркутига ютқазди (0:3).

Эркакларнинг 75 кг. вазнида Достонбек Отаболаев 1/16 финалдаёқ БААлик Ал-Нажжарга имкониятни бой берди.

Кундузги баҳслар эса биз учун омадли кечди. 84 кг. вазнда Шаҳбоз Аҳатов 1/8 финалда қирғизистонлик Гианжали Аббосовни 8:1, чорак финалда ҳиндистонлик Вишални 8:0 ҳисобида доғда қолдирди. Финал йўлланмаси учун жангда ҳамюртимиз япониялик Арага Рютарога 2:3 ҳисобида ютқазди. Шаҳбоз бронза медали учун тайпейлик Ву Чен Вейга қарши даянга чиқади.

Аёллар ўртасида 50 кг. вазнда қатнашаётган Бахринисо Бобоева финалга чиқишга муваффақ бўлди. У дастлаб филиппинлик Жунна Тсукини 2:1, чорак финалда БААлик Ҳавра ал-Ажмийни 5:1, ярим финалда таиландлик Раксачарт Павинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бахринисо чемпионлик учун Хитой Тайпейи вакили Гу Шиаушуангга қарши даянга чиқади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:15, 27.08.2018.
Ўқилди: 7247 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик