Бугун, 30 август куни Осиё ўйинларининг 12-кун мусобақалари ўтказилмоқда.
Унда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларига оид маълумотларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Саҳифа автомат равишда янгиланади.
Кураш. Икки ўзбек курашчиси финалда беллашган баҳсда Шермуҳаммад Жандреев Яҳё Имомов устидан кичик ҳисобда устунлик қилиб, ғалаба қозонди ва олтин медальга эга чиқди. Яҳё Имомов эса кумуш медальни қўлга киритди.
Шу тариқа, курашчиларнинг ижобий фаолликларидан сўнг Ўзбекистон спорт делегациясининг умумжамоа ҳисобидаги медаллари сони 52 тага етди. Олтинлар 15 та, кумуш 19 та ва бронза 18 та. Ўзбекистон спорт терма жамоаси онлайн таблода 6-ўринни эгаллаб турибди.
Кумуш Юлдашева Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига 14-олтин медални қўшиб қўйди!
Кураш. Шермуҳаммад Жандреев ярим финалда қувайтлик Ҳусайн Мисрига қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлуб этди. Демак, финалда ўзбек курашчилари ўзаро тўқнаш келадилар.
Кураш. Яҳё Имомов қозоғистонлик рақибидан устун келди ва финалга чиқди.
Кураш. Кумуш Юлдашева Хитой Тайпейи вакиласини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Энди у олтин медаль учун мўғулистонлик Муниктсетсег Отгонга қарши гиламга чиқади.
Велоспорт. Мурод Холмуродов ўз чиқишини бошлади. Ҳамюртимизга омад!
Кураш. Шермуҳаммад афғонистонлик, Яҳё эса туркманистонлик рақибларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқишди.
Кураш. Кумуш Юлдашева ярим финалга йўл олди. Яҳё Имомов ва Шермуҳаммад Жандриевлар чорак финалда жанг қиладилар.
Трамполин бўйича баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртларимизнинг ҳар уччаласи финалга чиқди.
Кураш бўйича баҳслар бошланиб кетди. Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради.
Дзюдо. Гулноза Матниязова ярим финалда жанубий кореялик рақибасига ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади.
Дзюдо. Афсуски, Ғиёс Бобоев ва Шарофиддин Болтабоев чорак финалда имкониятни бой бериб қўйишди. Гулноза Матниязова эса ярим финалга йўл олди. Болтабоев мўғулистонлик рақибга қарши баҳсда жароҳат олди.
Дзюдо. Гулноза Матниязова ҳам ғалаба билан бошлади. У илк жангида ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.
Эшкак эшиш. 1000 метрга каноэда эшкак эшган Нурислом Тўхтасин ўғли ва Серик Мирбеков жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб борди ва БРОНЗА медалини қўлга киритди.
Дзюдо. Шарофиддин Болтабоевда ҳам ғалаба. У илк жангида ливанлик рақибдан устун келди ва чорак финалга йўл олди.
Эшкак эшувчиларимиздан яна битта медаль. 1000метрга жуфтлик баҳсларида стартга чиққан Шаҳриёр Маҳкамов ва Шоҳруҳбек Аъзамов маррага учинчи бўлиб етиб келди ва БРОНЗА медалига сазовор бўлишди.
Дзюдо бўйича баҳслар старт олди. Ғиёсжон Бобоев яманлик рақибини мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.
Эшкак эшиш. ОЛТИН МЕДАЛЬ! Вадим Меньков Осиё ўйинларининг тўрт карра чемпиони!!! Ҳамюртимиз маррага биринчи бўлиб етиб борди ва якунда мусобақа ғолибига айланди. Бу Вадим учун Осиё ўйинларидаги тўртинчи олтин. Бунгача у Доха, Гуанчжоу ва Инчеонда ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлган! У бундай натижага эришган биринчи ўзбек спортчиси бўлди.
От спорти. Чавандозларимиз ҳам ўз иштирокларини бошлаб юборишган.
Эшкак эшиш. 500 метр масофага тўрт кишилик экипажда ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари маррага бешинчи бўлиб етиб боришди.
Эшкак эшиш. Каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова/Нилуфар Зокирова тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб борди ва КУМУШ медални қўлга киритди.
Бироздан сўнг академик эшкак эшиш баҳслари бошланади.
Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчилар рўйхати:
Дзюдо:
(саралаш ва финал)
-57кг: Амангул Алланазарова
-70кг: Гулноза Матниязова
-73кг: Ғиёсжон Бобоев
-81кг: Шарофиддин Болтабоев
Кураш:
(саралаш ва финал)
-90кг: Шермуҳаммад Жандриев
-90кг: Яҳё Имомов
-78кг: Дилроза Бозорова
-78кг: Кумуш Юлдашева
Трамполин:
(саралаш ва финал)
Амиран Бабаян
Самирбек Усмонов
Фарангиз Рўзиева
От спорти:
(Яккалик)
Нуржан Туякбоев
Оқил Собиржонов
Велоспорт:
(трек)
Мурод Холмуродов (омниум)
Рината Байметова (3 000м)
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:
Шоҳруҳ Аъзамов, Шаҳриёр Маҳкамов (жуфтлик, қайиқ, 1000 м, финал)
А.Тропин, В.Ибрагимов, Ж.Нурматов, А.Мачалов (тўртталик, қайиқ, 500 м, финал)
Вадим Меньков (яккалик, каноэ, 1000 м, финал)
Нурислом Тўхтасин ўғли, Серик Мирбеков (жуфтлик, каноэ, 1000 м, финал)
Екатерина Шубина (яккалик, қайиқ, 500 м, финал)
Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (жуфтлик, каноэ, 500 м, финал).