Москванинг ЦСКА клуби Такуму Нисимуруни сотиб олди. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
21 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2022 йилгача шартнома имзолади. Москваликлар “Вегалта Синдай”дан футболчинини қанчага сотиб олгани номаълум.
Шартнома тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. Ўтган мавсум у 24 та учрашувда 11 та гол урган.