Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Шохруз Норхонов: «Иккинчи босқичда олдимизда жиддий вазифалар турибди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига биринчи босқич баҳслари якунига етди ва эндиликда жамоалар 6 тадан 2 гурухга бўлинган ҳолда баҳсларни давом эттиради.

“Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Шохруз Норхонов биринчи босқич якунлари ва жамоаси иккинчи босқичга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Илгари 16 та жамоалар билан куч синашар эдик. Бу йил эса Суперлигада 12 та кучли жамоа қолган ва уларнинг 2 та кучли 6 таликка ажрилиши жамоалар ўртасида рақобатни кучайтирди. Менимча ҳозирги чемпионат формати ўтган йилгидан анча қизиқарли тус олди.

Чемпионат бошида ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашдик. Лекин бу – футбол. Ҳозир 11-ўринда бўлсак-да, олдинда ҳали 10 та ўйин бор. Биз улардан фойдаланиб 7,8-ўринлар учун курашамиз.

Аслида чемпионат бошида кучли 6 таликка киришни мақсад қилган эдик. Ҳар бир жамоа очколар учун курашди. Биринчи босқичда қила олмаган ишларимизни энди иккинчи босқичда уддалаймиз, деган умиддаман. Ўйда ҳам, сафар ўйинларида ҳам фақат ғалаба учун курашиб, раҳбариятимиз ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мақсадмиз ҳозирги ҳолатмиздан юқорилаш ва уддалай олмаган ишларимизни иккинчи босқичда уддалаш.

Қуръа ташланганидан сўнг рақибларни билиб олдик ва ҳозир асосий вазифамиз 13 сентябрда ўтказиладиган “Қизилқум”га қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўришдир. Мақсадимиз – “Қизилқум”ни мағлуб этиш. Иккинчи босқични биринчи ўйинданоқғалаба билан бошлашни мақсад қиляпмиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз номидан Ўзбекистон Республикасининг 27 йиллик Мустақиллик байрами билан юртдошлармизни муборакбод этаман. Ҳаммани хонадонига тинчлик-тотувлик, бахт-омад тилаймиз. Иккинчи босқичда барча жамоаларга омад тилайман, - деди маҳоратли футболчи. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:54, 02.09.2018.
Ўқилди: 2765 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.