Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон Индонезиядаги Осиё ўйинларини тарихдаги энг яхши натижаси билан якунлади

Баҳо:
+ | -

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари ниҳоясига етди. Осиё Олимпиадасига спортчиларимиз томонидан жиддий тайёргарлик олиб борилди. Халқаро мусобақалар, доимий ўқув-машғулот йиғинлари, тиббий кўриклар, таҳлил, селекция, рухшунослар билан ишлаш… Умуман олганда Миллий олимпия қўмитаси томонидан Осиё ўйинларига жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилди. Буларнинг барчаси ватанимизнинг қитъа миқёсидаги обрўсини ошириш, Ўзбекистон нуфузини янада мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилди.

Мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжуманларида бир савол ОАВ ходимлари томонидан такрор ва такрор бериларди: «Спортчиларимиз нечта медаль қўлга кирита оладилар?». Аммо, МОҚ вакиллари бу борада ўз башоратларини маълум қилмагандилар. Ана энди Осиё ўйинлари якунини эътиборингизга ҳавола этадиган вақт етиб келди.

– Осиё ўйинларида юртимиз шарафини 30та спорт турида 234 нафар спортчи ҳимоя қилди;

– Спортчиларимиз томонидан 70та медаль қўлга киритилди: 21та олтин, 24та кумуш ва 25та бронза;

– Икки нафар ўзбек спортчиси мусобақада рекорд ўрнатди;

-Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сифати бўйича 45 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади;

Медаллар сифати ва сони бўйича биз барча рекордларни янгиладик ва Индонезиядаги Осиё ўйинлари Ўзбекистон учун тарихдаги энг яхшиси бўлиб қолди.

Яна бир эътиборли жиҳати, кучли тўққизликдан ўрин олган терма жамоалар ичида энг кам делегация билан қатнашган мамлакат ҳам айнан Ўзбекистон терма жамоаси бўлди. Демак, спортчиларимиз маҳсулдорлик бўйича ҳам энг яхши кўрсаткични қайд эта олишди.

Ушбу жадвал орқали кучли ўнликка кирган мамлакатлар неча нафар спортчи билан иштирок этгани ва якунда қанча медаль жамғара олгани ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:31, 03.09.2018.
Ўқилди: 4727 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.