Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Соҳил футболи: Мамлакат чемпионатида ўн тўртта жамоа

Баҳо:
+ | -

Бундан ўн йилларча олдин Ўзбекистонда илгари кузатилмаган соҳил футболига тамал тоши қўйилганди. Одатда денгиз ёки океан қирғоқларида, табиий шароитда ўтказиладиган футболнинг бу кўриниши мамлакатимизда катта сув соҳилида бўлмасада, кичик, сунъий кўл бўйида – “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги чўмилиш хавзаси ёнгинасида, “Шўртангазкимё” мажмуасининг ўша йиллардаги спортсевар раҳбарлари ташаббуси билан ихчамгина соҳил футболи майдончаси барпо этилди. Қисқа муддатда у ерда мамлакат миқёсидаги мусобақалар ўтказила бошланди. Аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги турнирлари катта тайёргарлик билан ташкиллаштирилар, унда Республика бўйича ўндан зиёд жамоалар иштирок этарди. Бу ташаббус беш-олти йил давом эттирилди. Нима бўлдию, барчаси барҳам топди.

Орадан яна беш йил ўтиб, бқачонки Ўзбекистон футболи ассоциациясида ислоҳотлар бошлангач, бу йил мазкур спорт тури яна “нафса ола” бошлади. Ёдингизда бўлса, бундан бир ой муқаддам мазкур майдонда Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилган, ўн иккита жамоа иштирок этган расмий турнирда Бухоронинг “Когон” жамоаси бош соврин соҳиби бўлганди. Мана, энди навбат мамлакат чемпионатига келди.

Кубок ўйинларида уч вилотядан жами ўн иккита жамоа қатнашганди, бу галги баҳсларда эса тўрт вилоят вакилларидан иборат ўн тўртта жамоа ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Булар,

“А” гуруҳи – “Адолат” (Қашқадарё вилоят хавфсизлик хизмати ходимлари), “Машъал” (Про-лигадаги “Машъал” футбол академияси мураббийлари), “Бинокор” (Қашқадарё биринчилиги иштирокчиси), “Ҳуқуқ” (Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари).

“В” гуруҳи – “Олимпия” (Жиззах вилояти олимпия захиралари коллежи мураббий ва тарбияланувчилари), “Олимпия” (Қарши спорт захиралари коллежи мураббийлари), “Локомотив” (Қаршидаги шу номдаги спорт клуби), “Насаф” (Суперлигадаги “Насаф” футбол академияси мураббийлари).

“С” гуруҳи – “Когон-2” (Бухоро вилояти Когон шаҳридаги футбол мактаби тарбияланувчилари), “Нишон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги қатнашчиси), “Косон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги иштирокчиси),

“D” гуруҳи - “Самарқанд” (Самарқанд вилоят биринчилигида иштирок этаётган жамоалар мураббийлари терма жамоаси), ИБЎСМ (Қаршидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари), “Оқ олтин” (Ғузор тумани вилоят биринчилиги иштирокчиси).

Кеча старт олган чемпионатда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Адолат” – “Ҳуқуқ” – 3:1

“Машъал” – Бинокор” – 2:3

“Жиззах” – “Насаф” -+:-

“Олимпия” (Қарши) – “Локомотив” – 4:1

“Нишон” – “Косон” –4:4. П.б. 0:2

ИБЎСМ – “Оқ олтин” – 5:4

“Машъал” – “Ҳуқуқ” – 3:3. П.б.1:0

“Адолат” - “Бинокор” – 5:2

“Олимпия” (Жиззах) – “Локомотив” – 5:0

“Олимпия” (Қарши) – “Насаф” - +:-

“Самарқанд” – ИБЎСМ – 4:3

“Нишон” – “Когон -2” –-:+


Рамзий маънода мусобақа мезбонлари – Насаф” жамоаси кетма-кет иккита ўйинга келмагани учун мусобақадан четлаштирилди. Дастлабки ўйинда мағлубиятга учраб, мусобақани давом эттириш имкониятлари пасайиб кетган “Нишон” жамоаси ҳам иккинчи ўйинга келмасликни маъқул топишди ва уларга техник мағлубият ёзилди.

Гуруҳ ўйинлари бугун яна давом эттирилади. Эртага чорак фа ярим финла учрашувлари ўтказилса, 7 сентябрь куни учинчи ўрин ва финал ўйинлари ташкил этилади. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан олтин, кумуш ва бронза медаллари, дипломлар ва махсус Кубоклар билан тақдирланади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:11, 05.09.2018.
Ўқилди: 2727 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.