Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эктор Купер: "Бу таркиб мазкур икки ўйин учун йиғилди"

Баҳо:
+1 | -1

Ҳозиргина "Миллий" стадион анжуманлар залида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва терма жамоа сардори Одил Аҳмедовлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Миллий терма жамоамиз устози саволларга жавоб берди.

"Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олганимдан кейин биринчи қиладиган ишим қўл остимдаги футболчилар билан танишув бўлиши керак эди. 22 август куни йиғинга киришган бўлсак, футболчиларни биринчи навбатда инсон сифатида ўрганишдан бошладим. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг олдинги ўйинлари ўргандим, таҳлил этдик. Қўл остимда жамланган футболчилар билан машғулотлар ўтказиб уларнинг жисмоний тайёргарлигини кузатдим.

Ҳозирги таркиб Сурия ва Эрон ўйинлари учун йиғилган бўлиб, кейинги ўйинларда таркибга янги ўйинчилар ҳам жалб қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Терма жамоа ўйин услуби ва тактикасига ўзгаришлар амалга оширишга мажбур бўлдик. Бу нарса тугамади, бу келажак учун қилинган ишлар ҳисобланади. Ҳозирча Жанубий Кореяда ўйнаётган икки футболчи терма жамоа йиғинига етиб келмади. Бундан ташқари Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов кеча Тошкентга етиб келишди. Эртага Сурия ва 11 сентябрь куни Эрон билан ўртоқлик учрашувларидан кейин терма жамоа ҳолати ҳақида гапиришим мумкин. Футболчиларнинг барча ўйинларини кузатиб бораман ва ҳозирги чақирилган ўйинчилар кейинги йиғинларда бўлмаслиги, уларнинг ўрнига янгилари таклиф этилиши мумкин.

Мен терма жамоадаги менгача ишлаган барча мураббийларнинг ишини ҳурмат қиламан. Ўйинчиларимиз техник жиҳатдан жуда ҳам яхши ҳолатда. Машғулотлар жараёнида глобал ўзгаришлар қилганимизча йўқ. Шу сабаб ҳам биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутмаслигингизни сўрайман.

Терма жамоа ўйинидаги ўзгаришлар энг камида бир ойдан сўнг кўзга ташланишига умид қиляпман

Мен ўйинчи танлашда энг аввало жисмоний ҳолатига эътибор бераман. Ўз клубида яхши тўп сураётган барча ўйинчиларни кузатишга ҳаракат қиламан.

Ўртоқлик учрашувида қатнашмаган бўлса ҳам, натижа муҳим ўйинларда клубида ўзини кўрсатаётган футболчини терма жамоага таклиф қилишдан чўчимайман. Оптимал ҳолатдаги барча ўйинчилар учун терма жамоанинг эшиклари доимо очиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонига мен томонимдан қўйилган барча талаблар ижобий қондириб келинмоқда. Мен имкониятларимдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиламан ва айрим камчиликлар юзага келадиган бўлса, буни баҳона қилиб иш услубимни ўзгартирмайман. Лекин шу кунгача ҳеч қандай камчилик кузатилгани йўқ

Футболчиларга айтадиган энг биринчи гапим, Ватанингизни ва терма жамоангизни доимо севинг!

Биз аста-секин барча ўйинчиларни, жумладан Индонезиядаги Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларни ҳам ўрганамиз ва имкониятларини чамалаб керак бўлса терма жамоага таклиф этамиз. Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларнинг айримларги терма жамоани кучайтира олиш салоҳиятига эга

Дунё амалиётида машғулотлар жараёни журналистлар учун 15 дақиқа очиқ бўлади ва вақт тугагач, журналистлардан машғулот жараёнини тарк этишларини сўраймиз.", - дейди Купер.

Манба: t.me/metallurguz
Киритилди: 12:39, 05.09.2018.
Ўқилди: 13023 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.