“Mundo Deportivo” нашрига кўра, “Барселона” клуби раҳбарияти Пике билан суҳбатлашиб олмоқчи. Раҳбариятга ҳимоячининг майдондан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари ёқмаяпти.
Нашрнинг ёзишича, Пикенинг ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқариб қўлга тушгани Каталония клубига хуш келмаган. Қолаверса, Пикенинг жамоанинг собиқ аъзоси Неймар билан тез-тез суҳбатлашиб туриши “Барселона”га ёқмаяпти.