Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Август ойининг энг яхши футболчиси – Ислом Исоқжонов

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада Pepsi Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди. 

Ортда қолган август ойида 3 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўтказилган 20-21-22-турлар давомида бир қатор футболчилар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлишди.

Жамоалар мураббийлари, сардорлари ва мухлислар ўртасида ташкил этилган сўровнома якунларига кўра, “Металлург” жамоаси аъзоси Ислом Исоқжонов август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтган ойда 3 ўйинда майдонга тушиб, 4 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган ва 1 та голли узатма амалга оширган Исоқжонов сўровномада энг кўп очко жамғаришга эришди. Маҳоратли футболчини 7 нафар мураббий ва сардор 1-ўринга, яна 13 нафари эса 2-ўринга жойлаштирди. Қолаверса, ПФЛ расмий сайтида ўтган мухлислар сўровномасида ҳам айнан бекободликлар етакчиси энг кўп овоз тўплади.

Иккинчи поғона эса 2 та гол ва 2 ассистга муаллифлик қилган АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасановга насиб этди. Учинчи ўриндан эса “Пахтакор” ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш (3 ўйин, 3 гол) ўрин эгаллади.  

Қайси мураббий ва сардорлар кимга овоз бергани эса бироздан сўнг ПФЛ сайтида эълон қилинади. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:08, 09.09.2018.
Ўқилди: 1770 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.