Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

299та гол, 12та «дубль», 4та «хэт-трик» ёхуд Суперлига-2018 биринчи босқичида урилган голлар

Баҳо:
+ | -

Газетамизнинг аввалги сонларида ҳам ёздик, Пепси Суперлиганинг ортда қолган 22та тури доирасидаги 132та ўйинда жами 299та гол қайд этилди.

Демакки, мухлислар ўртача ҳисобда айтганда, 1та ўйинда 2,1та гол кўришган ёхуд футболчилар ҳар 39,7 дақиқада дарвозани бир бора ишғол қилишган. Умуман олганда, жами 117 нафар футболчига гол қувончини туйиш насиб этди. Шунингдек, 10 нафар футболчи номига автогол ёзилди.

Биринчи босқич якунига кўра, «Пахтакор» энг сермаҳсул жамоа бўлди - 36та гол. Аутсайдер - «Нефтчи» эса рақиблар дарвозасини атиги 12 марта ишғол қилди.

Энг қизиғи, «Пахтакор»да 9та нафар футболчи гол урган, «Нефтчи»да эса 10 нафар ўйинчи ўз номини таблога ёздириб қўйган. Шу кунгача 12та «дубль» ва 4та «хет-трик» қайд этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.

Фоиз бўйича айтганда...

Ҳозиргача урилган 299та голдан 12,04... фоизи «Пахтакор» ҳиссасига тўғри келмоқда. «Нефтчи»нинг улуши эса атиги 4,01... фоизга тенг. Бу борадаги кўрсаткичларни инфографика шаклида келтирсак, у қуйидагича кўриниш олади: 

«Пахтакор»:                                12,04... фоиз

«Локомотив»:                            11,70... фоиз

«Бунёдкор»:                              11, 70... фоиз

«Навбаҳор»:                            9,69... фоиз

АГМК:                                  8,69... фоиз

«Металлург»:                       8,02... фоиз

«Бухоро»:                         7,69... фоиз

«Қўқон-1912»:                 7,02... фоиз

«Насаф»:                        7,02... фоиз

«Қизилқум»:                 6,68... фоиз

«Сўғдиёна»:               5,68... фоиз

«Нефтчи»:              4,01... фоиз

7та ўйин самараси

Тўпурарлар пойгаси пешқадами Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») 12та голини атиги 7та ўйинда расмийлаштирди. Таққослаш учун айтсак, унинг клубдоши ва  энг яқин таъқибчиларидан бири Тиаго Безерра нақ 10та учрашувда ўзини кўрсатди. Бошқача айтганда, бразилиялик футболчи ўйинларда фақат 1тадан гол урмоқда.

«Пахтакор» вакилларига рақобат тақдим этаётган Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор») эса 9та ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Яъни унинг ҳисобида 1та «дубль» бор. Умуман олганда, атиги 14 нафар футболчига 5та ёки кўпроқ ўйинда гол қувончини туйиш насиб этди:

Тиаго Безерра («Пахтакор») - 10та ўйин (10та гол)

Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор») - 9та ўйин (10та гол)

Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») - 7та ўйин (12та гол)

Йован Жокич (АГМК) - 7та ўйин (8та гол)

Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») - 7та ўйин (8та гол)

Зоҳид Абдуллаев («Металлург») - 7та ўйин (7та гол)

Марат Бикмаев («Локомотив») - 6та ўйин (9та гол)

Элгужа Григалашвили («Қизилқум») - 5та ўйин (7та гол)

Сардор Рашидов («Локомотив») - 5та ўйин (6та гол)

Филипп Райевац («Бунёдкор») - 5та ўйин (6та гол)

Ислом Исоқжонов («Металлург») - 5та ўйин (6та гол)

Неманья Йованович («Қизилқум») - 5та ўйин (5та гол)

Бобур Абдухолиқов («Насаф» - 5та ўйин (5та гол) 

Шаҳзод Шайманов («Металлург») - 5та ўйин (5та гол)

Баланс қандай?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:03, 10.09.2018.
Ўқилди: 2416 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.