Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Етакчи футболчиларимиз ва Инилиеев Эктор Купернинг дебюти ҳақида...

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон - Сурия (1:1) учрашувидан сўнг терма жамоамизнинг етакчи футболчилари ҳамда тажрибали мураббий Рауф Инилеев таассуротлари билан ўртоқлашишди. Хўш, ким қандай фикрда?

Отабек Шукуров: «Ҳаммаси янгича усулда»

- Учрашув ҳам мураббийлар штаби, ҳам биз - футболчилар учун муҳим эди. Эктор Купер жамоамиз бош мураббийи сифатидаги илк ўйинини ўтказди. Биз эса мухлислар кўз ўнгида имтиҳон топширдик. Ўйиннинг осон кечмаслигини олдиндан билгандик. Одатда янги мураббий қўл остидаги биринчи баҳс оғир ўтади.

Мураббийлар майдонга тушишдан олдин асосий эътиборни ҳимояга қаратишимизни уқтиришгани рост. Лекин орқа чизиққа бутунлай ёпишиб олмай, вазият юзага келиши ҳамоно ҳужумга ўтишимизни таъкидлашди. Терма жамоа ихтиёрига етиб келганимга 3 кун бўлди.

Муҳими, шу қисқа фурсат ичида Купердан кўп нарса ўргандим. Машғулотлар, ўйинга мутлақо янгича ёндашув. Ўйлайманки, вақт ўтгани сайин кучайиб борамиз ва кейинги учрашувларда мухлисларни ғалабалар билан қувонтирамиз.

Элдор Шомуродов: «Бизга ишонишда давом этинг!»

- Эктор Купернинг машғулот олиб бориш жараёни, ўйин учун танлаган тактикаси, умуман, футбол фалсафаси бошқача. Табиийки, бу янгиликларга тўлиқ мослашиш учун маълум вақт керак. 1-2та машғулот билан кўзланган мақсадга эришишнинг имкони йўқ. Ўйлайманки, мухлислар ҳам буни тўғри тушунишади ва терма жамоамизга охиригача ишонишади.

Ўз ўрнида, биз - футболчилар ҳам мураббий кўрсатмаларини имкон даражасида сифатли бажаришга ҳаракат қиламиз. Олдинда Осиё кубоги бор. Менимча, январь ойига қадар жамоамиз ўйини анча изга тушади. Муҳими, иштиёқни йўқотмасак, бас.

Сардор Рашидов: «Форслар билан умуман бошқача ўйнаймиз»

- Сурия термасига қарши учрашув биз учун осон кечмаслиги кундек равшан эди. Зеро, ҳар икки жамоада янги мураббийлар иш бошлашди. Демакки, ўйин нафақат футболчилар, балки мураббийлар учун ҳам ўзига хос илк имтиҳон бўлди. Қайд этилган дуранг натижага келсак, менимча, ўртоқлик ўйинлари ҳисоби катта аҳамиятга эга эмас...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 11.09.2018.
Ўқилди: 10354 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик