Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон Эронга ютқазди

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасида кечган ўртоқлик учрашувида ҳамюртларимиз мағлубиятга учрашди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида терма жамоамиз эронликларга қарши муносиб тарзда ўйнашди.

Биз бир-нечта ҳужумларни амалга оширдик бироқ, барчаси самарасиз тарзда якунланди. Биринчи бўлимни нисбатан яхши ўтказдик. Бироқ иккинчи бўлимда футболчиларимиз чарчаб қолганликлари яққол кўриниб қолди.

Иккинчи бўлимда Купер кўплаб янги футболчиларни майдонга тушурди. Аммо, бу футболчилар ўйинга унчалик яхши киришиб кетолмади.

Бу айниқса Марат Бикмаев ўрнига майдонга тушган Игорь Сергеевда кўринди. Иккинчи бўлимда рақиб бизни ҳужумлар бўрони билан сийлади десак муболаға бўлмайди. Шу ҳужумлардан сўнг Маҳдий Туробий 67-дақиқада ўйиндаги ягона голни уришга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг, ҳам терма жамоамиз кетма-кет хатоларга йўл қўйишни ва ҳимояга ётиб олишни тўхтатмади.

Биз голдан сўнг руҳан синиб қолдик. Аммо, ўйин сўнггида бир-иккита хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Бироқ, афсуски мувозанатни тенглатира олмадик. Шундай тарзда, Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон илк мағлубиятни қаршилаб олди.

 11 сентябрь, Тошкент. "Миллий" стадиони

Ўзбекистон - Эрон - 0:1 

Гол: Маҳдий Туробий (67)

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Виталий Денисов (Владимир Козак, 72), Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов (Санжар Турсунов, 46), Марат Бикмаев (Ҳусниддин Ғофуров, 46), Сардор Рашидов (Сардор Собирхўжаев, 56), Темурхўжа Абдухолиқов (Игорь Сергеев, 46)

Эрон: Амир Обидзода, Муртазо Пуралиганжий, Мажид Ҳусайний (Пежман Мунтазирий, 62), Вурия Ғофурий (Содиқ Муҳаррамий, 46), Милод Муҳаммадий, Саид Иззатуллоҳий (Масъуд Шожаий, 69), Умид Иброҳимий, Ашкон Дежоға (Сомон Қуддус, 46), Али Қулизода, Алиризо Жаҳонбахш (Маҳдий Туробий, 46), Карим Ансорифард (Маҳдий Туробий, 64).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:40, 11.09.2018.
Ўқилди: 6462 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.