Италиянинг “Лацио” клуби “Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “Лацио” етакчиси Сергей Милинкович-Савич кейинги ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Жамоа унинг ўрнига айнан уэлслик футболчини олиб келмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, футболчи билан “Милан”, “Ливерпуль” ва “Челси” клублари қизиқмоқда.