Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Ла Лига. «Барселона» қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган “Реал Сосьедад” ва “Барселона” учрашуви якунланди. Мазкур учрашув меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг 12-дақиқасида мезбоналр стандарт вазиятни голга айлантира олишди: Ариц Элустондо жарима майдонидан қайтган тўпни кучли зарба билан дарвозага аниқ йўналтирди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 63-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди: бурчакдан узатилган тўпни Жерард Пике боши билан дарвоза томон йўлади, посбондан қайтган тўпни уругвайлик футболчи дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас яна бурчак зарбаси каталонияликларга омад келтирди, Усмон Дембеле жарима майдонидан қайтган тўпга зарба берди, тўп эса икки бор рикошетга учраб Рульи дарвозасидан жой олди.

Шундан сўнг, икки жамоада ҳам бир қатор голга тортадиган ҳужумлар бўлди, бироқ жамоалар улардан унумли фойдалана олмадилар.

Шу тариқа, «Барселона» 4-турда ҳам ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилишни давом эттирмоқда.

Испания чемпионати, 4-тур

Реал Сосьедад – Барселона 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 12 Элустондо, 1:1 – 63 Суарес, 1:2 – 66 Дембеле.

Реал Сосьедад – Рульи, Элустондо, Тео, Сальдуа, Морено, Пардо (Сангальи, 82), Ильярраменди (Мерино, 82), Хуанми, Сурутуса (Баутиста, 73), Ойарсабаль, Субельдия.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Рафинья (Бускетс, 57), Ракитич, Дембеле (Видаль, 77), Нелсон Семеду (Коутиньо, 46), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Ильярраменди (43), Умтити (87).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:21, 15.09.2018.
Ўқилди: 5296 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3326]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2470]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2016]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1837]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1827]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1759]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1698]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1646]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1596]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1520]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.