Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

ОАВ: ХОҚ Ғофур Раҳимовга чақириқ билан чиқди

Баҳо:
+ | -

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимовни ташкилот раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари сурмасликка чақирди. Билдирилишича, бу бокснинг Олимпия ўйинлари дастурида сақланиб қолишини таҳдид остида қолдиради, деб хабар қилмоқда ТАСС Inside the games порталига таянган ҳолда.

Нашрнинг хабар беришича, ХОҚнинг этика ва талабларга мувофиқлик масалалари бўйича директори Пакеретт Жирар Запелли Раҳимовга мактуб йўллаган. Унда унинг номзоди AIBA президенти лавозимига қўйилиши ХОҚнинг Токиодаги Олимпиада-2020 дастурида боксни сақлаб қолиш бўйича қарорига таъсир ўтказиши мумкинлиги, сабаби у жиноят олами билан алоқаларда гумонланиши ҳақида айтилган.

Аввалроқ, АҚШ Молия вазирлиги хорижий активлар устидан назорат қилиш бўйича департаменти Раҳимовни Ўзбекистоннинг энг асосий жиноятчиларидан бири сифатида санкциялар рўйхатига киритганди. Шунингдек, АҚШ Молия вазирлиги Раҳимовнинг АҚШ долларида исталган молиявий операцияларни амалга ошириш имкониятига тақиқ қўйиб қўйди.

AIBA президенти сайловлари 3 ноябрь куни ташкилотнинг Москвадаги конгрессида бўлиб ўтади. Insidethegames хабарига кўра, Осиё бокс конфедерацияси президенти, қозоғистонлик Серик Конакбаев AIBA раҳбарлигига ўз номзодини илгари суради. AIBA президенти сайловларига ариза билан чиқишнинг энг охирги муддати - 23 сентябрь.

ХОҚ ташкилот ижро қўмитасининг ноябрь ойидаги йиғилишида 2020 йилги Олимпия ўйинлари дастурида боксни сақлаб қолиш масаласини кўриб чиқади.

ХОҚ айни дамда AIBA’га нисбатан суриштирув ўтказмоқда, у февралда бошланган. Ушбу қарор ХОҚнинг Пхёнчханда бўлиб ўтган ижроия қўмитаси йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинди. ХОҚ AIBA’нинг бошқарув, молия ва допингга қарши масалалар бўйича ҳисоботидан қониқмади. AIBA собиқ раҳбари Чинг Куо Ву истеъфога чиқди, унинг вазифаларини Раҳимов бажара бошлади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:43, 17.09.2018.
Ўқилди: 4156 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.