Европа чемпионлар лигасининг 1-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Лион”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради.
Ушбу учрашув кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Максвел Корне ҳисобни очган бўлса, Набиль Фекир 43-дақиқада ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келиб қўйди.
Учрашувнинг 67-дақиқасида Бернарду Сильва ҳисобни қисқартирди. Ўйин натижаси шундай натижада якунланди.
Манчестер Сити – Лион 1:2
Гол: 0:1 – 26 Корне, 0:2 – 43 Фекир, 1:2 – 67 Бернарду Силва.
Манчестер Сити: Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо, Бернарду Силва, Гюндоган (Сане, 55), Стерлинг (Марез, 76), Габриэл Жезус (Агуэро, 63).
Лион: Антони Лопеш, Марсело, Менди, Рафаэл (Дюбуа, 76), Денайер, Фекир (Тузар, 79), Диоп, Корне (Траоре, 90), Ауар, Депай, Ндомбеле.
Огоҳлантиришлар: Фекир (77), Агуэро (90), Траоре (90).