Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги El transistor вакиллари уюштирган интервьюда турли мавзудаги саволларга жавоб бераркан, «Қироллик клуби»га ўтганидан ҳеч қачон афсусланмаслигини қўшимча қилди.
- Ўтган ёзда содир бўлган воқеалар сизни ранжитмадими?
- Шунчаки, ўз қароримни чиқардим ва агар яна шундай имконият беришса, айни йўлни танлаб, бундан заррача афсусланмасдим.
- Бугунги «Реал» сиз қачонлардир тўп сурган жамоадан фарқланадими?
- Жамоа анча ўсишга эришди, XX асрнинг энг яхши клуби деб топилгани ҳам бежиз эмас: «Реал» олдинга катта қадам ташлади.
- Аммо сиз ҳам аввалгидек эмассиз, шундайми?
- Албатта, ҳамма қатори ёшим ўтяпти, тажриба тўпладим. Олдин футболчи эдим, энди эса мураббийман...
- Сизга клубда ишлаш маъқулми ёки термадами?
- Менинг асосий вазифам - футболчиларни шуғуллантириш, жамоани бошқариб, унинг ғалабасини таъминлаш. Гарчи кундалик график фарқ қилсада, ҳам клуб, ҳам терма мураббийидан бор кучини сарфлаш талаб этилади.
- Терма ҳақида гапириш сиз учун оғирми?
- Асло ундай эмас. «Реал»да ишлаётганимдан бахтиёрман, терманинг эса Луис Энрике бошчилигидаги ишлари юришишини хоҳлайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Испания миллий жамоаси мухлиси бўлиб қоламан.
Термадаги иш - ортда қолган босқич, ҳозир бор эътиборим «Реал» машғулотларига қаратилган. Бизнинг катта мақсадларимиз бор, уларни бажариш учун катта куч талаб этилгани боис, бошқа нарсалар ҳақида ўйлашга вақт қолмайди. Бу ишга 100 фоиз кучимни сарфлайман.
- Термадан четлатишлари сиз учун кутилмаган зарба бўлдими?
- Содир бўлиши керак бўлган воқеа рўй берди - энди уни ўзгартириб бўлмайди: ортга назар ташлашга хоҳишим йўқ. Нимани ҳис қилаётганимни аввал айтиб ўтдим, туйғуларим ўзгармаган. Ҳамон энг тўғри йўлни тутдим, деб ҳисоблайман - «Реал»га «ҳа» дедим ва буни яна такрорлардим.
- «Реал»дан ўзингиз учун маъқул таклиф тушди, аммо терма билан амалдаги шартномани охирига етказиб қўйишингиз керак эди. Акс ҳолда, кетадиган бўлсангиз жарима тўлардингиз...
- Тўғри. Бу ўтмишимнинг бир қисми ва уни муҳокама қилмоқчи эмасман. «Реал»га ижобий жавоб қайтарганимга қарамай, термадаги вазифаларимни бажаришда давом этаётгандим. Албатта, шартномага товон пули ҳам киритилганди... ўтган ишни энди ўзгартириб бўлмайди.
Биз «Реал» билан адолатли йўлдан бордик, нимага ишонган бўлсак, шунга кўра иш тутдик... имкон қадар тўғри йўл танлашга интилдик, масъулиятни ҳис қилдик.
- Буни терма футболчилари қандай қабул қилишди, сизга нима дейишди?
- Улар нима қилиш кераклигини билишарди - бор эътиборни мундиалга қаратишди... Футболчилар билан гаплашдим, аммо бу суҳбат мавзуси ўртамизда қолади. «Реал» таклифига кўнишни хоҳлаганим сабабли шундай йўл тутдим... виждонан иш кўришга интилдим.
- Криштиану билан гаплашдингизми? Унинг фикрини ўзгартиришга уриниб кўрдингизми?
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.