Кириш Регистрация

Шота Арвеладзе: «Олдимизга энг юқори мақсадларни қўйганмиз»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Бухоро"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида саволларга жавоб берди.

Жамоа ўйинга қанчалик тайёр?

- Ҳозир яна ҳар тўрт кунда майдонга тушишимизга тўғри келмоқда. Шунга қарамай, йигитлар машғулотларда бор кучларини беришмоқда. Айни пайтда биз жисмонан яхши ҳолатдамиз. Ўйинга тайёргарлик юқори кайфиятда олиб бориляпти. Суперлига ва Ўзбекистон Кубогида олдимизга энг юқори мақсадларни қўйганмиз. Шу сабабли ҳар бир учрашувга тўлиқ ҳозир бўлишимиз лозим. Бу ёғига барча ўйин кескин ва шиддатли кечади.

Рақиб ҳақида нима дея оласиз?

- Бизнинг "Бухоро"га қарши ўйинларимиз қизиқарли ўтиб келмоқда. Улар ҳар бир жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга уринишади. Биз эса ўз ўйинимизни намойиш қилишга уринамиз. Ҳужумкор футбол кўрсатиб, беллашувни назорат қилишга интиламиз.

Ишқибозлардан бизни муҳим паллаларда янада фаолроқ қўллаб туришни сўраймиз. Биз уларга чиройли ўйин ва ғалаба билан хурсандчилик тақдим этишга интиламиз”, - дейди Арвеладзе.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 13:03, 22.09.2018.
Ўқилди: 2504 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик