Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Антонио Рюдигерни аҳволи ҳақида маълумот берди.
“Унинг аҳволини билиш учун шифокор билан суҳбатлашишим керак. Менимча, Антонионинг жароҳати жиддий эмас деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, Рюдигер 3-4 кунда сафга қайтади”, - дейди Сарри.
Маълумот учун, 29 сентябрь куни “кўклар” “Ливерпуль” билан баҳс олиб боради.