Лондоннинг “Челси” клуби собиқ бош мураббийи Антони Конте Италия чемпионатига қайтишга яқин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, жамоанинг амалдаги мураббийи Ди Франческо хафта оҳирида вазифасидан озод этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” мавсумни омадсиз бошлади. Жамоа 5 та турда 1 марта ғалаба қозонди.