"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоадоши Лука Модричнинг ФИФА таснифи бўйича йил ўйинчиси соврини қўлга киритгани борасида фикр билдирди.
"Шундай бахтиёрманки, худди ўзим бу совринни ютгандекман. Модрич бунга муносиб. У ажойиб футболчи ва "Реал" тарихида энг муҳим ўйинчи саналади.
Маросимда Роналду ва Месси қатнашганларида яхши бўлар эди", - дейди Рамос.