Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Андижонлик спортчининг вафотига оид янги маълумотлар берилди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ “Stadion.uz” интернет нашри аралаш қоидалар жангчиси (MMA) халқаро мусобақалар ғолиби шаҳрихонлик Отабек Алиев пичоқбозлик оқибатида ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди.

Спортчининг вафотидан бир ҳафта ўтиб, “Turon24” нашри мухбири ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида Шаҳрихон тумани Ички ишлар бўлими билан боғланди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йилнинг 18 сентябрь куни содир бўлган. Отабек А.А. билан бир кун аввал жанжаллашишиб, муштлашади. Эртаси куни улар кўчада яна кўришиб қолади.

Сўнг орани очди қилиш мақсадида Отабекнинг “Соbalt”ига ўтириб тумандаги “Саидхон фаровонлиги” МЧЖ қошидаги автотранспорт воситаларига метан-газ қуйиш шохобчасига боришади.

“Орани очди қилиш ҳақоратга уланиб, шу пайтда А.А. ёнида бўлган бир дона хўжалик пичоғи билан қасддан Отабек Алиевнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир шикаст етказади.

Отабек Алиев оғир тан жароҳати олиб, 19 сентябрь куни шифохонада вафот этади. Ўша куннинг ўзида туман ИИБ томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнлари давом этмоқда”, дейди Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, тергов бўлими бошлиғи Анваржон Иминов.

Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (“жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича айбдор деб топилган шахс 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:26, 25.09.2018.
Ўқилди: 8269 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.