“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг Бразилия ва Ироққа қарши ўртоқлик учрашувларида қатнашолмайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Лионель Скалони маълум қилди.
“Мен у билан гаплашдим, ўйлашимизча, Месси бу сафар ҳам келмагани мақсадга мувофиқ. Биз ўзгача босқичда турибмиз, ҳозир бошқа йигитларга имконият тақдим этиш лозим”, дейди Скалони.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 11 октябрь куни сафарда Ироққа қарши майдонга тушса, беш кундан сўнг Бразилия билан ўйнайди.