Англия футбол Ассоциацияси “Уэмбли” стадионнин “Фулхэм” раҳбари Шахид Хонга сотишга рози бўлди. Бу ҳақда Financial Times нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Шахид Хон стадион учун 800 миллион доллар тўлайди.
Маълумот учун, “Фулхэм” ва Америка футболидаги “Жексонвилль Жегуарз” Хонга тегишли ҳисобланади.