Бельгиялик ярим ҳимоячи Аксель Витцель “Боруссия”га эмас, ПСЖга ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда Le10Sport хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Франция клуби футболчи Европага қайтишни истаганда у билан алоқага чиқган. Витцель ПСЖда Тьяго Мотта ўрнини эгаллаши мумкин эди.
Маълумот учун, футболчининг трансферини жамоа бош мураббийи Томас Тухель хоҳламаган. Германиялик мутахасис унинг ўрнига Нголо Кантени олиб келишни сўраган.