Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело “Севилья”га қарши ўйинда жароҳатланди.
Бразилиялик футболчи “қаймоқранглилар”нинг келгуси ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.
Хулен Лопетеги 30 ёшли футболчи болдиридан жароҳат олганини айтганди, унинг жароҳатидан тикланиш муддати тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг аниқ бўлади.
Маълумот учун, “Реал” 29 сентябрь “Атлетико” билан чемпионлар лигасида ЦСКАга қарши 2 октябрь ўйнайди.