“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Пол Инс Жозе Моуриньо ва Поль Погба ўртасидаги можаро ҳақида фикр билдирди.
“Агар шу ҳолат Фергюсон билан рўй берганида у зудлик билан, “Погба кетади. Ундан тезроқ қутулинглар” дер эди. У битта Погбанинг ҳулқини деб клубнинг устидан кулишларига йўл қўймасди.
Менимча, унинг тақдири ҳал бўлиб бўлган у қишда жамоани тарк этади. Жозе Моуриньо Погбадан олдин кетиши ҳақида миш-мишлар юрибди лекин, Эд Вудворд уни қўйиб юбориши қийин.
Бундай дақиқаларда мураббий футболчидан нуфузи баланд туриши керак. Энди, Вудворд Моуриньони қўллаб қуватлаши керак.
Фергюсон бундай ҳолатларда нима қилишини айтиб беришим мумкин. У Погбани ОАВ ходимлари билан гаплашишга қўймасди. Унинг айтган ҳар битта сўзи ОАВ учун қизиқ. Улар масалани янада чигаллаштириб ташлашади.
Фергюсон бўлганида Погба “Вулверхэмптон”га қарши ўйиндан сўнг журналистларга интервью беришга йўл қўймасди.
Агар Погба 10 та ўйиндан 10 тасида жонини бериб ўйнаганида. Ўшанда у “Манчестер Юнайтед” ҳақида гапиришга лойиқроқ бўлар эди. Лекин у ҳеч қачон кўнгилдагидек ўйнамаган.
Моуринью ва Погба можароси бутун футбол оламини муаммосига айланди”, - дейди Инс.