Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Бахтиёр Ашурматов узр сўради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган “Бунёдкор” – АГМК (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига  жавоб берди.

Бугун мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлди. Чунки мураббий сифатида ҳеч қачон финалга чиқмагандим, жамоа футболчиларнинг кўпчилиги ҳам олдин финалда ўйнашмаган.

Шу сабабли йигитларга бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермаслигини уқтирдим. Бугун охирги жангга чиққандек ўйнашларини айтгандим. Худога шукур футболчилар охиригача курашишди ва ғалабага эришдик.

"Бунёдкор" ўйин олиб бориш бўйича Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири. Бугунги ажойиб ўйин учун ўз футболчиларимга ҳам, рақиб аъзоларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтган бўлардим.

- Ҳисоб 2:0 бўлганида бешинчи ҳимоячини тушурасиз деб кутгандим. Менимча ғалабада айнан шу жиҳат роль ўйнади. Ўша пайтда нима учун бешинчи ҳимоячини тушурмадингиз?

- Тўғри фикр билдирдингиз. Чунки агар бешинчи ҳимоячини туширадиган бўлсам таянч ярим ҳимоячиларидан бирини олишим керак бўларди.

Ҳисоб 2:1 бўлганидан кейин катта ҳажмдаги иш бажарган ва чарчаб қолган Жасур Ҳасановнинг ўрнига ҳимоячини тушурдим. Ўйин қўпол хатоларсиз ўтаётганди шу сабабли мен шошмадим. Ниманидир синдириб қўйишдан қўрқиб бешинчи ҳимоячини туширишдан қўрқдим".

- Трифунович АГМКга келганидан бери яхши ўйин намойиш этганини кўрмадик. Айнан нима учун у харид қилинган?

- "Бунёдкор"да ўйнаганидан ҳам охирги ўйнаган клубларида ҳам ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Ҳужумчи муаммоси пайдо бўлгач, шошилинч тарзда футболчи қидирдик. Очиғи, Филипп Райевацни ҳам олмоқчи бўлдик.

Бошқа футболчи чиқмагани учун Трифуновични жамоага олиб келдик. Биз ундан жуда кўп нарса кутаяпмиз. Лекин келганидан кейин мослашиш жараёни қийин кечди, ундан кейин жароҳат олди.

- Финалда "Пахтакор" билан ўйнайсизлар. Таркиб ва маҳорат бўйича рақиб устунлиги аниқ. Финалга алоҳида ёндошув бўладими ёки ҳозирги тактикадан воз кечмайсизми?

- Бир неча йиллардан буён "Бунёдкор" жамоаси бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Шу жиҳатдан бугунги ўйинда ҳам рақиб биздан устун саналганди. Лекин мазкур учрашув барчаси майдонда ҳал бўлишини кўрсатиб берди.

"Пахтакор" жуда кучли жамоа. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Финалда футболчиларда қўшимча куч пайдо бўлиши аниқ. "Пахтакор" билан ҳам худди шундай жанговор ўйин намойиш этамиз деган умиддамиз.

Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин охирида темпни тушириш учун ўйинчиларимиз томонидан вақт чўзишга ҳаракат бўлган бўлса мухлислардан ва телеэкран қаршисидаги томошабинлардан узр сўраган бўлардим. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 00:27, 29.09.2018.
Ўқилди: 6603 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.