Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Динамо» - «Андижон». Устунлик кимда?

Баҳо:
+ | -

Про-Лига 27-тури доирасидаги марказий ўйинларидан бири Самарқандда кечади. Азалий рақиб саналмиш “Динамо” ва “Андижон” жамоалари ўзаро майдонга тушишади.

БИР ХИЛ МАҚСАД, ИККИ ХИЛ ВАЗИЯТ...

Суперлигани мақсад қилган ушбу икки клуб айни дамда икки хил вазиятда. Про-Лига “А” гуруҳида “Динамо” 33 очко билан 5-ўринда кетаётган бўлса, 10 очко кўп жамғарган “Андижон” 43 очко билан 1-поғонадан жой олган.

Самарқанддаги ўйиндаги ғалаба “Динамо” учун Суперлига йўлланмаси учун курашиш имкониятини оширса, “Андижон” 3 очкони қўлга киритмаган тақдирда пешқадамликни қўлдан бой бериши мумкин.

Набватдаги турда ҳам 5 октябрь куни ушбу жамоалар 4-давранинг дастлабки учрашувида Андижонда ўзаро беллашишади.

АЗИМОВ ВА ОТАХОНОВ ЎЙНАМАЙДИ

“Динамо” – “Андижон” учрашуви олдидан ҳар икки жамоа таркибида биттадан йўқотиш мавжуд. Самарқандликлар сафида Жасур Азимов сариқ карточкалари сони 4 тага етгани боис ёрдам бера олмаса, андижонликлар сафида Иброҳим Отахонов худди шу сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди.

КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

«Динамо» 3-даврани анча юқори суръатда ўтказаётиб, ўтказган сўнгги 7 та учрашувида 16 очко жамғарган бўлса, “Андижон” сўнгги 7 та ўйинда 11 очко жамғарди. Жамоаларнинг сўнгги 5 та турдаги натижалари:

«Динамо»нинг сўнгги 6 та ўйини:

Динамо – Машъал – 2:0

Истиқлол – Динамо – 0:1

Динамо – Хоразм – 2:1

Сурхон – Динамо – 1:1

Динамо – Шўртан – 1:2

Орол – Динамо – 0:2

«Андижон»нинг сўнгги 6 та ўйини:

Истиқлол – Андижон – 1:0

Андижон – Хоразм – 6:1

Сурхон – Андижон – 0:3

Андижон – Шўртан – 0:1

Орол – Андижон – 1:1

Андижон – Нори – 0:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК «ДИНАМО»ДА

Статистикага назар ташлар эканмиз, “Динамо” ва “Андижон” чемпионат доирасида 42 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 18 тасида “Динамо” “Андижон”ни мағлуб эта олган. 15 ўйинда эса андижонликлар ғолиб бўлишган. 9 та ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

Жамоаларнинг дастлабки даврадаги ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Андижондаги ўйинда 3:1 ҳисобида мезбонлар зафар қучишган.

ОЧКОЛАР…

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 64 та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 55 та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 54 очко ишлаб олишган бўлса, “Динамо” эса 63 очкони қўлга кирита олган.

ЭНГ ЙИРИК ҲИСОБ…

«Динамо» 1993 йилдан буён Самарқандда «Андижон»га мағлуб бўлмаган. “Динамо”нинг “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. Ўшанда самарқандликлар сафида Ҳамдам Раҳмонов захирадан майдонга тушиб, 5 та гол муаллифига айланган. Бу чемпионатдаги рекорд натижадир. “Андижон”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Самарқандда ўтган сўнгги 6 учрашув:

14.05.2018 «Динамо» - «Андижон» 1:1

26.06.2015 «Динамо» - «Андижон» 2:1

27.08.2014 «Динамо» - «Андижон» 2:0

19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0

21.05.2011 «Динамо» - «Андижон» 3:1

27.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 2:0

БИЛАСИЗМИ...

“Динамо” Самарқандда ўтган ўзаро 20 та ўйиннинг 13 тасида ғалаба қозонган. 6 та учрашувда дуранг қайд этилган.

“Андижон” ўз тарихида бир маротиба - 1993 йилда Самрқанддан ғалаба билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 19 ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.

ЎЙИННИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Ушбу учрашувни бошқариб бориш тажрибали ҳакамлардан бири Владислав Цейтлинга ишониб топширилган.

Про-Лига. “А” гуруҳи.

27-тур. 30 сентябрь (якшанба)

“Динамо” – “Андижон”

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин

Ўйин бошланиш вақти: 17:00.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 12:37, 30.09.2018.
Ўқилди: 2288 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10459]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4692]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [3181]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2994]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2714]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2516]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1983]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1621]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1550]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик