“Атлетико”га қарши ўйиндан кейин “Реал” сардори Серхио Рамос уч нафар жамоадошига эътироз билдирган.
“Football Espana” нашрининг ёзишича, Мадрид дербисидаги нурсиз дурангдан сўнг 32 ёшли ҳимоячи Асенсио, Бэйл ва Бенземага мурожаат қилган. Рамос бу учликка Роналду энди йўқлигини ва айнан улар Криштианунинг ўрнини босиши кераклигини эслатган.