"Ливерпуль" ҳимоячиси Виргил ван Дейкнинг фикрича, жамоа устози Юрген Клоппнинг ротациясига рози бўлмаганлар яхшиси, клубни тарк этганлари маъқул.
"Буни тушуниш керак, йўқса, клубни тарк этган маъқул. Биз бир нарсани - ғалаба қозонишни истаймиз ва бизга ҳар кимнинг ёрдами керак. Бу узоқ мавсум ва кўплаб ўйинлар дегани, буни ҳаммамиз биламиз. Ҳамма ўз ёрдамини қўшади", - дейди Ван Дейк.