«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу мавсумда футболчилар учрашув ва машғулот жараёнига нисбатан қандай муносабатда бўлаётгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Баъзида барча нарса кўринганидек бўлмайди: кулиб турган инсон дунёдаги энг бахтсиз инсон бўлиши мумкин, хафа қиёфани намойиш қилган актёр эса, қалбан бахтли бўлиши мумкин. Шунинг учун сен кўриб турган нарса алдамчи бўлиши мумкин.
Футболчиларнинг барчаси турлича. Бир-бирига ўхшаши йўқ. Мен уларнинг юзида турлича реакцияларни кўраман. Мағлубиятлардан кейин баъзи футболчилар хафа бўлса, баъзиларининг юзини кўриб, уларни мағлуб бўлган ўйинчилар деб айтиш қийин. Баъзиларида эса аралаш ҳиссиётлар мавжуд. Лекин сўнгги 2 кун давомида ўтказган машғулотларимиз давомида барча ўзини яхши тутди. Ҳар бир футболчи ишлаш ва ўйнаш учун иштиёқи борлигини намойиш қилди», – деди Моуриньо.
«Манчестер Юнайтед» сўнгги 3та ўйинда ғалаба қозона олмади. Шанба куни Моуриньо жамоаси «Вест Хэм»га ютқазиб қўйди (1:3). «МЮ» бугун ЕЧЛнинг 2-тури доирасида «Валенсия»га қарши майдонга чиқади.