Аввалроқ “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду зўрлашда айбланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик бундан хабар топган Роналду ёлғон хабар тарқатган Германиянинг Spiegel нашрини судга беришини тасдиқлаганди.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи устидан ариза америкалик Кэтрин Майорг томонидан келиб тушган. Мазкур ҳодиса 2009 йил Лас-Вегас шаҳрида содир бўлган.
Роналду 2010 йил унинг “оғзини ёпиш” учун 375 минг доллар берган аммо орадан 9 йил ўтиб, Кэтрин буни оммага тарқатиб юборди.
Қизнинг адвокатлари Роналду бу хабарни инкор этаётганини таъкидламоқда. Бироқ адвокатнинг айтишича, футболчи Кэтрин билан учрашганин инкор этмаяпти.
Бундан ташқари, Криштиану Роналду Кэтрин Майоргани кузатиб юриш учун детектив ёллаган бўлиши мумкин.