ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашич Россия чемпионатининг сентябрьойидаги энг яхши футболчиси бўлди.
Хорватияликка 15 862 (62,71%) нафар сўровнома иштирокчилари овоз берди. Иккинчи ўринни ҳам ЦСКА футболчиси Федор Чалов – 9 431 овоз (37,29%) билан эгаллади.
Маълумот ўрнида, Никола Влашич сентябрьдаРПЛда 4 та ўйин ўтказди ва “Уфа”га қарши ўйинда (3:0) голли пас ва “Спартак” билан (1:1) ўйинда гол урди.
Хавбек шунингдек, РПЛнинг 8-турида ҳам энг яхши футболчи номига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Влашич “Реал” билан ўйинда ягона гол муаллифига айланиб, ЦСКАга тарихий ғалабани тақдим этганди. Хорватиялик футболчига Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиш учун 65 сония кифоя бўлди.