Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Конор VS Ҳабиб: Сассиқ чугурма, каламуш, Конорнинг оёғи ва Қиролнинг қайтиши (видео)

Баҳо:
+ | -

Жума куни тунда Лас-Вегас шаҳрида UFC 229 – Конор ва Ҳабиб жангидан олдин вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди ва рақиблар якшанба куги жанг олдидан сўнгги марта кўз уруштиришди. Ҳа, бу рақобат ҳам тинч ўтмади.

T-Mobile Arena’даги кўз уруштиришдан аввал икки жангчи тарозига чиқдилар. Конор Ҳабибдан бироз енгил келди. (70,08 кг - 70,3 кг).

Саҳнага биринчи бўлиб, МакГрегор чиқиб келди, уни канадалик рэпер Дрейк кузатиб келди. Конор Ирландия байроғи билан саҳнага чиқди.

 

Ирландиялик жангчи камералар қаршисида ўзини кўрсатишни бошлади ва россиялик Ҳабибни ўзига яқинлашишини сабрсизлик билан кутди, лекин UFC президенти Дэйн Уайт жангчиларга яқинлашиш учун рухсат бермади.

Нигоҳлар жангида рақиблар жанговор “стойка”дан фойдаландилар. Уайт иккисидан ҳам бир-бирига тегинмасликни сўради, аммо Конор Ҳабиб манзилига ҳақоратли сўзларини ёғдирди, кейин қўли билан зарба бериб, рақибининг юзига оёғи билан тепмоқчи бўлди.

Жангчилар Security’лар ёрдамида икки томонга ажралди, шунда ҳам Конор Ҳабибни яна бир марта жароҳатламоқчи бўлди. Яхшиямки Ҳабиб Конорнинг ахмоқона қилиқларига жавоб қайтармасдан, ўзини чемпионлар каби тутишга ҳаракат қилди.

Шундан сўнг Конор қисқача интервью берди ва шарҳловчи Жо Рогандан Ҳабиб чугурмасини киймаслигини сўради: “Бу каламушга бошидаги сасиётган кийимни сизга кийдиришига рухсат берманг. Унинг бош кийими жуда сассиқ. Бу ерга қайтиш яхши UFC мухлислари билан бўлиш қандайин яхши, бу ажойиб! Қирол яна уйига  қайтди”, дейди Конор.

“Нима бўлса, барчаси Худодан. Биламан, Худо содир бўлаётган кўп нарсаларни ёқтирмайди. Қодир Худони улуғланг! Эртага сизларнинг йигитчангизни бўлакларга бўлиб ташлайман.

Шунингдек, бутун дунёдаги ирландиялик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Сизлар сабабли бу жанг содир бўляпти. Катта раҳмат! Мен камаримни сақлаб қоламан!”, дейди россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Конор жанги якшанба куни Тошкент вақти билан тахминан 09:00да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:15, 06.10.2018.
Ўқилди: 15088 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.